Карантин вақтида йирик ишлаб чиқариш корхоналари қандай ишламоқда? SAFI компанияси мисолида кўрамиз
Бизнес
−
23 Апрель 2020
9037Бутун дунёни таҳликага солаётган падемия шароитида Ўзбекистондаги аксарият йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз иш фаолиятларини давом эттиришмоқда. Бундай кампаниялардан бири сифатли товуқ гўшти маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғуланувчи SAFI брендидир.
Мураккаб вазиятда халқимизнинг товуқ гўшти маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида, корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш жараёнини давом эттиришга қарор қилди. Бунинг учун биринчи навбатда карантин талабларига тўла риоя этилмоқда. Компания худудига кириш постлари стандартлар асосида жиҳозланган бўлиб, ишга келаётган ҳар бир ходим махсус текширувлар ва дизенфекция йўлакларидан ўтади.
Барча санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берадиган синчков текширувдан ўтмаган бирор бир машина компания ҳудудига кириши мумкин эмас. Корхонада телефондан фойдаланиш ва ҳужжатлар билан ишлашнинг қатъий қоида ва талаблари жорий этилган. Иншоотлар ва уларга ёндош ҳудудларда кундалик дезинфекция бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш – бу ходимларни юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган муҳим санитар-гигиеник профилака чорасидир.
Қайд этиш лозимки, кўрилаётган карантин чоралари бу фақат корхона ходимларининг коронавирусни юқтириш ёки тарқатишдан сақланиш бўйича хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларини кучайтиради. Умуман олганда санитар-гигиеник меъёр ва қоидаларга амал қилиш SAFI компанияси иш фаолиятининг асосий тамойилларидан ҳисобланади. Санитар талаблар бу ердаги технологик жараёнларнинг барча босқичларида бажарилади. Ходимлар ҳамиша шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишади. Ахир SAFI компаниясининг асосий мақсади – Ўзбекистон халқини сифатли, ҳалол ва экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлашдир.
Телеграм: https://t.me/safi_uzb
Инстаграм:https://www.instagram.com/safiuzb/
Facebook: https://www.facebook.com/safi.uzbekistan/
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси