Карантин сабаб “тонировка“ рухсатномаси муддати узайтириладими?

Жамият 3142
image

Автотранспорт воситаларининг ойналарини тусини ўзгартириш рухсатномаси муддати карантин сабаб узайтирилмайди. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов АОКА штабидаги брифингда маълум қилди.

“Карантин даврида рухсатномангиз муддати ўтса, жорий йилнинг 1 июлигача автотранспортни ҳайдашингиз мумкин. Шу билан бирга, карантин даври ҳисобидан, қўшимча муддат берилмайди“, дейди Шоҳрух Ғиёсов.

Бироқ Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилган. Бунда карантин вақтида амал қилиш муддати тугаган рухсатномалар 1 июлгача ноқонуний ҳисобланмайди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3
t
×