Карантин аҳамиятига эга зарарли организмлар рўйхати кенгайтирилди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳужжат Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати деб қайта номланди. Унга қуйидаги гуруҳлар киритилди:

Ўзбекистон Республика ҳудудида учрамайдиган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:

а) зараркунандалар – 88 номдаги;

б) ўсимлик касалликлари:

•    замбуруғ касалликлари – 16 турдаги;

•    нематодалар – 5 турдаги;

•    бактериал касалликлар – 11 турдаги;

•    вирус касалликлари – 24 турдаги;в) бегона ўтлар – 36 номдаги.мликлар карантинидаг

Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тарқалган ўси

и зарарли организмлар:

а) зараркунандалар – 7 турдаги;

б) бегона ўтлар – 3 турдаги.

Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин объекти

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар