Каннаваронинг дебют ўйинида Ўзбекистон Қувайтни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Олимпия” стадионида Қувайт миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги илк баҳсда “оқ бўрилар” ғалаба қозонди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари ўзбекистонликлар учун омадли бошланди. Хусусан, учрашув стартидан 10 дақиқа ўтиб мезбонлар сардори Элдор Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг 19-дақиқасида эса Ҳожимат Эркинов орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Аббосбек Файзуллаев жароҳат олди ва унинг ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга туширилди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам “оқ бўрилар” устунлигида бошланди. Улар бир қатор ҳужумлар уюштирди ва ўйиннинг 60-дақиқасида қувайтликлар футболчиси Ҳожимат Эркиновга нисбатан ўз жарима майдонида қўполлик ишлатиб, пенальтига сабаб бўлди. Бироқ пенальтини Отабек Шукуров голга айлантира олмади. Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ мезбонлар усутнлигида ўтди, лекин ҳисоб 2:0 кўринишида қолди. Шу тариқа Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк ғалабасига эришди.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ жорий йилнинг 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай МТЖ билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қувайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг