Камчаткада вулқонга кўтарилаётган 5 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

Олам

image

Камчаткадаги “Ключевская Сопка” вулқонига кўтарилиш пайтида беш нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда Камчатка ўлкаси прокуратураси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 12 кишидан иборат сайёҳлик гуруҳи Олтой, Новосибирск, Приморск, Камчатка ўлкаси, Москва ва Владимир вилоятидан келган. 30 август куни ўн нафар сайёҳ ва икки гид вулқонга йўл олган.

Қайд этилишича, вулқонга кўтарилиш пайтида беш киши йиқилиб ҳалок бўлган, баъзи сайёҳлар эса жароҳат олган. Омон қолган сайёҳларга гипотермиядан қочиш учун пастга тушиш маслаҳат берилган.

Ҳолат юзасидан Камчатка прокуратураси текширувни бошлаган.

Маълумот ўрнида, “Ключевская Сопка” Евроосиёдаги энг фаол вулқон бўлиб, унинг баландлиги 4,8 минг метрга етади. Вулқон тахминан 7000 ёшда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг