Камару Усман мендан қўрқади – Ҳамзат Чимаев

Спорт 3246
image

Чечен миллатига мансуб швециялик UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Камару Усманни қўрқоқликда айблади. У бу ҳақда YouTube'даги “The MacLife” каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Ҳамзат Чимаевнинг иддаосича, Камару у билан жанг қилиш ўрнига фаолиятини якунлашни афзал кўради.

“Кўрамиз, мен Камару Усмон ва Леон Эдвардс ўртасидаги тўқнашув ғолиби билан жанг қиламанми? Агар Камару ғалаба қозонса, менимча, у жангга қайтишдан олдин узоқ танаффус олади. У ҳаттоки нафақага чиқиши ҳам мумкин. Ўйлашимча, бу йигит мендан жуда қўрқади. Чунки Усман ҳар доим фаолиятини якунлаш нияти борлиги ҳақида гапиради. Умид қиламанки, Усмон Эдвардс устидан ғалаба қозонади ва мен у билан жанг қиламан. Аммо у узоқ вақт бизнинг жангимизга рози бўлмаса, Хорхе Масвидаль ҳам кўп гапира бошлайди. Шунда мен Масвидалнинг юзини синдиришимга тўғри келади”, деган Чимаев.

Маълумот учун, Чимаев охирги жангини 2022 йилнинг апрелида Гилберт Бёрнс қарши ўтказиб, қийин ғалабани қўлга киритган эди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.1
t
×