Кам учрайдиган касаллликларни даволаш учун воситалар рўйхати кенгайтирилди

Жамият 1335
image

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.

"Норма"нинг ёзишича, илгариги версия (03.06.2020 й .) билан солиштирганда рўйхат 138 дан 163 позициягача оширилди.

Рўйхатга кам учрайдиган касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар қўшилди. Хусусан, бу турли ўлчам ва зичликдаги юмшоқ силикон боғламлар, боғламларни фиксациялаш учун эластик бинтлар, шунингдек даволаш воситаларидан иборат атравматик боғламлар, салфеткалар ва фиксацияловчи бинтлар.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
Теглар
t
×