“Қўйлиқ катта бозори” савдо мажмуаси - сармоя киритиш учун самарали ресурс
Бизнес
−
29 Апрель 2023
5004“Қўйлиқ катта бозори” замонавий савдо мажмуаси бўлиб, у сармоя киритиш учун ниҳоятда самарали ресурс ва мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис у кўплаб инвесторлар ва турли даражадаги тадбиркорларни жалб қилмоқда.
18 март куни биз савдо мажмуамиздан Маlibu-2 автомашинасининг биринчи ғолибини аниқладик.
Таъкидлаш жоизки, тест савдолари пайтида ўша вақтга келиб 400–дан ортиқ чакана савдо бинолари сотилган бўлиб, уларнинг сони ҳозирда сезиларли даражада ошди.
Эндиликда биз янги совринлар билан янги ўйинларни бошлаймиз – хусусан, 3 та автомобиль (Malibu 2, Gentra, Nexia 3), шунингдек, муқаддас Умра сафарига 10 та саёҳат.
“Қўйлиқ катта бозори” лойиҳаси Ипак йўлининг кўп асрлик тарихи ва Ўзбекистоннинг чексиз воҳаларидан илҳомланганлик натижасида бунёд этилган. Комплекс марказ режаси бизнес ва архитектура профессионаллари томонидан яратилган. У замондан замонга ўтиб келаётган анъаналар ва инновацияларнинг уйғунлиги маҳсулидир. Савдо мажмуаси Тошкент Юқори Чирчиқ тумани, икки йирик автомобиль йўли — Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Файзобод кўчалари кесишмасида барпо этилади.
“Қўйлиқ катта бозори” — ҳаммабоп жой.
Бинонинг умумий майдони 600 000 м² дан ортиқ бўлиб, уларда жами 210 та блок қурилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги жами дўконлар сони 7 мингдан ошади. Тураржой мажмуалари ва виллалар қурилиши ҳам амалга оширилмоқда.
Марказ ҳудудида етарли миқдорда қулай жойлашувга эга автотураргоҳлар ташкил этилади.
Мажмуанинг фасад қисми ойналар ва ёруғлик билан бойитилган мураккаб металл конструкцияларни қўллаш ёрдамида юқори сифатли замонавий материаллардан қурилмоқда. Мажмуа ичида меҳмонлар ва уй эгаларининг яшаши учун қулай шароитлар яратилмоқда.
“Қўйлиқ катта бозори” комплекс маркази нималардан иборат?
Комплекс марказ пухта ўйланган ва ривожланган инфратузилмага эга бўлганлиги ҳамда маиший техника, тўқимачилик, автомобиль эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, электроника, идиш-товоқ, мебел, озиқ-овқат маҳсулотлари учун турли хилдаги савдо майдонлари, шунингдек, офислар, ресторанлар ва тураржой биноларини ўз ичига олгани билан эътиборга лойиқдир. Мажмуа ҳудудида кўплаб дўконлар жамланганлиги харидорлар оқимини таъминлайди, бу эса дўконларни ижарага берувчилар ва эгалари учун манфаатли бўлади.
Имкониятларингиз чекланмаган — “Қўйлиқ катта бозори” савдо майдонларида исталган ғоянгизни амалга оширишингиз мумкин, комплекс марказ меҳмонлари эса фаровон ҳаёт учун барча шароитлар ва ундан ҳам ортиғини топадилар.
Энг фойдали таклифларни олишга улгуринг! “Қўйлиқ катта бозори” мажмуасидаги савдо нуқталари эгалари ихтиёрига барча қурилиш регламенти нормаларига жавоб берадиган қулай ва замонавий бинолар топширилади.
“Қўйлиқ катта бозори” сизни ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача ва дам олиш кунларисиз кутади.
“Қўйлиқ катта бозори” — савдонинг янги авлоди.
Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998 (99) 777-77-77
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг qoyliq.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
LiveБарчаси