Қўйлиқ катта бозори — муваффақиятли савдо учун фойдали сармоя

Бизнес

image

"Қўйлиқ катта бозори" – Ўзбекистондаги энг йирик савдо лойиҳаларидан бири бўлиб, у ерда ҳар ким ўзи ва бизнеси учун катта имкониятларни топиши ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиши мумкин.

"Қўйлиқ катта бозори" лойиҳаси Ипак йўлининг кўп асрлик тарихи ва Ўзбекистоннинг чексиз воҳаларидан илҳомланганлик натижасида бунёд этилган. Комплекс марказ режаси бизнес ва архитектура профессионаллари томонидан яратилган. У замондан замонга ўтиб келаётган анъаналар ва инновацияларнинг уйғунлиги маҳсулидир. Савдо мажмуаси Тошкент вилоятининг Бектемир туманида, икки йирик автомобиль йўли — Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Файзобод кўчалари кесишмасида барпо этилади.

Қўйлиқ катта бозори — ҳаммабоп жой

Бинонинг умумий майдони 600 000 м² дан ортиқ бўлиб, уларда жами 210 та блок қурилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги жами дўконлар сони 7 мингдан ошади. Тураржой мажмуалари ва виллалар қурилиши ҳам амалга оширилмоқда. Марказ ҳудудида етарли миқдорда қулай жойлашувга эга автотураргоҳлар ташкил этилади.

Мажмуанинг фасад қисми ойналар ва ёруғлик билан бойитилган мураккаб металл конструкцияларни қўллаш ёрдамида юқори сифатли замонавий материаллардан қурилмоқда. Мажмуа ичида меҳмонлар ва уй эгаларининг яшаши учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Қўйлиқ катта бозори комплекс маркази нималардан иборат?

Комплекс марказ пухта ўйланган ва ривожланган инфратузилмага эга бўлганлиги ҳамда маиший техника, тўқимачилик, автомобиль эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, электроника, идиш-товоқ, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари учун турли хилдаги савдо майдонлари, шунингдек, офислар, ресторанлар ва тураржой биноларини ўз ичига олгани билан эътиборга лойиқдир. Мажмуа ҳудудида кўплаб дўконлар жамланганлиги харидорлар оқимини таъминлайди, бу эса дўконларни ижарага берувчилар ва эгалари учун манфаатли бўлади.

Имкониятларингиз чекланмаган – "Қўйлиқ катта бозори" савдо майдонларида исталган ғоянгизни амалга оширишингиз мумкин, комплекс марказ меҳмонлари эса фаровон ҳаёт учун барча шароитлар ва ундан ҳам ортиғини топадилар.

Энг фойдали таклифларни олишга улгуринг! "Қўйлиқ катта бозори" мажмуасидаги савдо нуқталари эгалари ихтиёрига барча қурилиш регламенти нормаларига жавоб берадиган қулай ва замонавий бинолар топширилади.

Манзил: Ташкент,Бектемирский район, ул олтинтопган 14

Маълумот учун: +998 99 777 77 77

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.qoyliq.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

 

Қўйлиқ Катта Бозори — савдонинг янги авлоди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг