Қуёшда ноёб чақнаш юз берди. Магнит бўрони кутилмоқда
Бу қизиқ
−
20 Апрель 2021 16334 1 дақиқа
Бугун, 20 апрель куни тунда Қўёшнинг ўрта синфида ноёб чақнаш юз берди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген лабораториясига таяниб маълумот бермоқда.
Лаборатория раҳбари Сергей Кузиннинг сўзларига кўра, бу ҳодиса ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аммо икки ёки уч кун ичида кичик магнит бўрони бўлиши мумкин. Шунингдек, у ушбу чақнашнинг ўзига хослигини таъкидлади, чунки ҳозирда Қуёш фаоллиги минимал даражада ва “яқинда 4-5 та шунга ўхшаш чақнашлар содир бўлган”.
Шу билан бирга, Қуёшнинг максимал фаоллиги даврида ҳар куни чақнашлар пайдо бўлади, дея қўшимча қилиб ўтган.
Диёра Абдураҳмонова
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель