Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Бу қизиқ

image

Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу Ерда магнит бўронини юзага келтириши мумкин. Бу хақда Россиядаги академик Евгений Фёдоров номидаги Амалий геофизика институти хабар берди.

Қуёш-Ер физикаси институти маълумотларига кўра, 24 октябрь куни Қуёшда тўртта чақнаш содир бўлган ва уларнинг охиргиси “қизил” даражада бўлган. Қолганлари эса кучсиз даражада, деб топилган.

“Қуёшда Х3.3 синфидаги кучли чақнаш содир бўлган. 3868 (S16E76) доғлар гуруҳидаги рентген диапазонида Х3.3 чақнаши содир бўлган ва у 44 дақиқа давом этган. Чақнаш қисқа тўлқинли радиоалоқанинг қисман узилишига олиб келган", дейилади хабарда.

Экспертларнинг прогнозларига кўра, бугун, 25 октябрда куннинг иккинчи ярмида магнит бўрони кузатилиши мумкин. 

Маълумот учун, Октябрь бошидан бери Қуёшда тўртта кучли чанқаш содир бўлган. Ушбу ҳодисалар рентген нурланишининг кучига қараб синфларга (A, B, C, M ва Х) ажратилади. Энг кичик синф — А0.0 бўлиб, у Ер орбитасида 1 метр квадрат учун 10 нВт радиация кучига тўғри келади. Чақнашлар оқибатида одатда плазма ажралади. Улар Ерга етиб келиши ва магнит бўронларини ҳосил қилиши мумкин. 

Магнит бўронларининг энг кучли таъсирини электрон аппаратлар, асосан, сунъий йўлдошлар, космик станциялардаги техника ва ускуналар билан аниқлаш мумкин. Ердаги сезгир электрон қурилмалар фаолияти эса бу ҳодиса натижасида бузилиши мумкин.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг