Қўшма таълим дастурларида ўқиётган талабаларга контракт пули тўлаб берилади
Жамият
−
29 Август 2022
94542023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабалар ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жорий йилнинг 26 август куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Унга кўра, педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасида қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган талабалар ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракти қийматини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
• педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган ва юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалари ўртасида танлов ўтказилади;
• танловда ғолиб бўлган талабалар билан давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилади.
Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига қўшма таълим дастури асосида ўқишга қабул қилиниб, 1-курсни битирган талабалари ўртасида давлат гранти совриндорларини аниқлаш бўйича танлов ўтказилади.
Танлов икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда иштирок этувчи талабгорлар тоифасига қуйидаги талаблар ўрнатилади:
• биринчи курсда умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
• хорижий тилни (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) билиш даражасини белгиловчи халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлиши;
• ўқишга қабул қилинган бакалавриат таълим йўналиши ёки мутахассислигига оид танлов ёки конференцияларда иштирок этган бўлиши.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь