“Қўрқинчли ёлғон” – Шимолий Кореяда коронавирусга оид вазият қандайлиги айтилди

Олам

image

Шимолий Кореяда коронавирус инфекцияси кўлами ҳукумат даъво қилганидан анча катта. Бу маълумотни мамлакатдан қочиб кетган, бир вақтлар КХДР ҳукуматида юқори лавозимни эгаллаб турган Ким Ми Ёнг берди, деб ёзмоқда “Daily Mail”.

Унинг сўзларига кўра, режим қурбонларнинг ҳақиқий сонини яширишга “жон куйдирмоқда” ва одамлар ҳақиқатни билиб олишларидан қўрқмоқда. Ким Ми Ёнгнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореяда коронавирус биронта ҳам одам юқмагани – “қўрқинчли ёлғон”.

“Инфекцияга чалинганларнинг реал сони жуда катта ... Эҳтимол, бу рақамлар биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқдир”, деди у.

Март ойининг охирида, мамлакатда коронавирус қайд этилмаганини даъво қилган Шимолий Корея юқумли касалликка қарши курашда яширинча ёрдам сўраганлиги ҳақида хабар берилган эди. Манбалар КХДР соғлиқни сақлаш тизими пандемияга қарши туриш учун жуда заиф эканлигини таъкидламоқда.

Февраль ойи бошида Шимолий Корея коронавирус туфайли хорижий дипломатларга кириш ва чиқишни тақиқлади. Бу эпидемиянинг олдини олиш учун кўрилаётган чоралардан бири эканлиги тушунтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Шимолий Кореяда

Баҳолаганлар

828

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар