Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатига туркиялик инвесторлар жалб қилинади

Бизнес 3563
image

Жорий йилнинг 19 октябрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув Раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгаш раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркия Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари уюшмасининг Бошқарув Кенгаши раиси Тайфун Гучук ўғли ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Президентимизнинг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида маҳаллий саноат тармоқлари, жумладан, қурилиш материаллари индустриясини ривожлантиришда хорижий экспертларни жалб қилиш вазифаси алоҳида белгилаб берилган.

Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгаш томонидан фармон талабларидан келиб чиқиб қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Туркия олий ўқув юртлари, инжиниринг ва ишлаб чиқариш компаниялари билан фаол ҳамкорликка йўлга қўйилган, "Тадбиркорлар мактаби" ўқув марказида ҳамкорликда ўқувлар ўтказиб келинмоқда. Туркия Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси вакиллари билан ташкил этилган учрашув бу борадаги ишларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқишда Туркия тажрибасини қўллаш масалалари муҳокама этилди.

Ҳудудларда ташкил этилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва уй-жой қурилиш кластерларига туркиялик инвесторларни жалб қилишни кенгайтириш бўйича доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, Туркия Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси 1984 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Брюссель ва Камерунда ваколатхонасига эга бўлиб, улар орқали Европа комиссияси томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни бошқариб келади.

Туркия қурилиш материаллари экспортининг 75 фоизи ушбу уюшма аъзолари ҳиссасига тўғри келади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.4
t
×