Қулупнай фойдалими ёки зарарли?

Фойдали

image

Баҳор фаслида кўпчилик ўзини ҳолсиз ва камқувват ҳис қилади. Бундай ҳолатда эса бизга мева ва сабзавотлар ёрдамга келади. Улар орасида эса нафақат болалар, балки катталар ҳам севиб истеъмол қиладиган қулупнай ҳам бор...

Хўш, ҳозирда севиб истеъмол қилаётганингиз қулупнай таркибида қандай шифобахш ҳусусиятлар мавжудлигини биласизми? Олимларнинг айтишича, қулупнайнинг кунлик истеъмоли бутун йил давомида имунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилар экан. Қуйида эса сиз билан қулупнайнинг бир қанча фойдали ҳусусиятларини кўриб чиқамиз.

•  100 грамм қулупнай таркибида 40 грамм калория, 0,4 грамм ёғ, 0,8 грамм оқсил, 7,5 грамм углевод мавжуд.
•  Кўпчилик мавсум бошида қулупнай сотиб олишдан қўрқади. Унинг таркибида заҳарланишни келтириб чиқарувчи кимёвий моддалар бўлиши мумкин. Шунинг учун уни жуда эҳтиётлик билан танланг. Биринчидан, таъмга эътибор беринг, иккинчидан эса пишган қулупнай жуда хушбўй хидга эга бўлади.
•  Қулупнай иштаҳа очиш билан бирга ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради, табиий сийдик ҳайдовчи восита бўлиб, организмдаги туз миқдорини нормаллаштиради. 
•  Қулупнай жуда нозик тери билан қопланган бўлиб, уни фақат истеъмолдан олдингина ювиш мумкин. Агар бу ишни аввалроқ қилган бўлсангиз, унинг фойдали ҳусусиятлари йўқолади. 
•  Калифорния штати дунё бўйича энг йирик қулупнай ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. У ерда ҳар йили 1 миллиард тонна қулупнай йиғиб олинади.
•  Дунёдаги энг яхши, сифатли қулупнай Буюк Британияда етиштирилади. Белгия шаҳарларининг бирида эса қулупнайга бағишланган музуй мавжуд.
•  Қулупнай иммунитетини, кўзни ва асаб тизимини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган кўплаб витамин ва минералларни ўз ичига олади.
•  Қулкпнай бош оғриғидан ва ёмон кайфиятдан халос бўлишга ва узоқ умр кўришга ёрдам беради ва ҳатто тишни ҳам оқартириш ҳусусиятига эга.
•  Сиз кунига ярим килограмм қулупнайни истеъмол қилишингиз мумкин. Шифокорлар буни энг мақбул миқдор деб ҳисоблашади. Аммо кўпроқ миқдори аллергия ёки ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.
•  Қулупнайни қандай ювиш мумкин. Уни чуқур елим идишга совуқ сув солиб ёпиб қўйинг ва унда 7-10 дақиқага қолдиринг. Кейин қулупнайни олиб қоғоз сочиққа қўйинг. Агар бу усул билан барча бактериялар ва паразитлардан халос бўлишига ишонмасангиз, сувга олма ёки узум сиркасини қўшинг, 1 литр сувга 1 ош қошиқ миқдорида. Бундай "ҳаммом" дан кейин барча микроблар ўлиб қолади ва қулупнай узоқроқ сақланади.
•  Шуни таъкидлаш керакки, фақатгина қаттиқ қулупнай музлатиш учун мос келади. Юмшоқ қулупнай эса муздан тушганидан сўнг сўлиб қолади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қулупнай

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар