Қозоғистонда нархлар арзонлашди
Олам
−
06 Январь 2022
75673Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау ва Манғистау вилоятларида суюлтирилган газнинг максимал нархи литри учун 50 тенге этиб белгиланди. Мазкур вилоятларнинг чекка ҳудудларидагина газ нархи 55 тенгегача кўтарилиши мумкин.
Шунингдек, Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида суюлтирилган газ нархи литри учун 60 тенгегача пасайтирилди. Баъзи чекка ҳудудларда эса бу нарх 65 тенгени ташкил қилади.
Суюллтирилган газ нархи Олма-ота шаҳрида 65 тенге, Нур-Султон, Оқмола, Қўстанай, Қарағанда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятларида эса 70 тенге этиб белгиланди (чекка туманларда 75 тенге).
Қайд этилишича, бу нархлар 180 кунгача яъни 3 ой давомида ўзгармайди.
Бензин нархларини ҳам ошириш вақтинчалик чекланган:
- АИ-80 - 89 тенге;
- АИ-92 ва АИ-93 - 182 тенге;
- АИ-95 - 215 тенге.
“Tengrinews”га кўра, дизель ёқилғисининг ҳам қатъий нархлари белгиланган. Унга кўра, Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида – 260 тенге, бошқа ҳудудларда эса 240 тенгени ташкил қилади.
Таъкидланишича, озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш учун 6 ой мобайнида йирик ва майда шохли ҳайвонлар, 3 ой давомида эса картошка ва сабзи экспортига тақиқ жорий этилган.
Ҳукумат, коммунал хизматлар тарифларини оширишга вақтинчалик мораторий жорий этилишини ҳам ваъда қилган.
LiveБарчаси