Қозоғистоннинг 8 та ҳудудида огоҳлантириш берилди. -40 даража совуқ кутиляпти
Олам
−
09 Январь 2023
22403Эртага, 10 январь куни Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида 35-40 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг 8 та ҳудудида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Кечаси Манғистау вилоятида -25 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Куннинг иккинчи ярмида жанубда, марказда, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғади. Жанубда, тоғли ҳудудларда туман, музлаш, паст қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Толдиқўрғонда кун давомида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида, шарқида кечаси -35 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси Атирау вилояти шимолида -30 даража совуқ бўлади.
Қарағанда вилояти шимолида қаттиқ совуқ кутилмоқда – -35-36 джаража.
Вақти-вақти билан жанубда, Туркистон вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Жанубда, вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида туман, яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда эса қор бўрони хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан шимолга, вилоятнинг тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади. Чимкентда вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиши ва музлаш кузатилиши мумкин.
Қўстанай вилояти шарқида кечаси 40 даражагача қаттиқ совуқ бўлиши кутилмоқда.
Эрталаб ва кундузи Олмаота вилоятининг жанубида, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Вилоят жанубида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман, муз, қор кутилмоқда. Олмаотада эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида кучли қор ёғади. Баъзида туман ва яхмалак содир бўлади. Конаевода эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида кучли қор ёғади.
LiveБарчаси