Қозоғистонга кириш ва қолиш қоидалари ўзгарди

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати муҳожирларнинг республикага кириши ва бўлиш қоидаларини, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъо давлатлар фуқаролари учун ҳам ўзгартирди. Бу ҳақда бугун, 17 январь куни Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари сайтида чоп этилган республика ҳукумати қарорида айтилган. 

Ўзгартиришларга кўра, муҳожирларнинг Қозоғистонда бўлишнинг рухсат этилган муддати тугайди: 

•    визасиз тартибда келганлар учун – чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календар кунидан кейин 180 календар кунлик ҳар бир даврда жами 90 календар куни;

•    ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун – чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 90 календар кундан кейин, ҳар бир 180 календар кунлик даврда жами 90 календар куни.

Илгари визасиз келган иммигрантлар ва ЕОИИ фуқаролари учун Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 180 кунлик чеклов йўқ эди. Қозоғистонда бўлишнинг рухсат этилган муддати тугагач, улар мамлакатни тарк этиб, қайта киришлари мумкин эди, шунинг учун бўлиш кунларининг сони янгидан бошланди. 

Ҳукумат қарори биринчи марта расман эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кун ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг