Қозоғистонда ўзбекистонликларга сохта тиббий ҳужжат сотган ҳамшира ушланди

3-саҳифа

image

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларига қалбаки тиббий ҳужжатларни тайёрлаб, сотган ҳамшира қўлга олинди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ўзбекистонлик фуқароларга чегарадан ўтиш учун тиббий ҳужжатларни сохталаштириб берган Сари-оғоч туман шифохонаси ҳамшираси ҳамда унинг иккита шериги қўлга олинган. 

Қайд этилишича, ҳамшира ва унинг шериклари ушбу ҳужжатни 3 мингдан 8 минг тенгегача сотишган. 

Ички ишлар вазирлигига кўра, ушбу сохта ҳужжат тиббий муассасанинг тавсиясига биноан  чегарани кесиб ўтиш ва тегишли хизматларни олиш имконини берган. 

Хабарга кўра, гумон қилинувчи шахсларнинг яшаш ва иш жойларида тинтув ўтказилганда олдиндан тайёрлаб қўйилган 1 минг 226 та тиббий бланкалар топилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 385-моддаси билан судгача тергов жараёнлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан сохта ҳужжатларни тайёрлаганларга 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ундан фойдаланганлик учун эса 40 кун қамоққа олиш жазоси белгиланган. 

Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тўқаев сохта тиббий ҳужжатлар билан боғлиқ вазият “ўта хавфли” эканини таъкидлаб, ушбу жиноятларга қарши курашиш учун махсус гуруҳ тузишга кўрсатма берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг