Қозоғистонда русофобия авж олмоқда – РФ Бош прокурори
Олам
−
24 Июнь 2022
21253Қозоғистонда Украинанинг ноҳукумат ташкилотлари кўмагида русофобия ҳаракатлари авж олмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бугун, 24 июнь куни Беларусга амалий ташрифи доирасида у Қозоғистон Бош прокурори Берик Асилов билан мулоқотда сўз очди.
“Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин менга мунтазам равишда хабар бериб туришибдики, Украина нодавлат ташкилотлари кўмагида Қозоғистонда ҳам фаол русофобик фаолият авж олмоқда. Бундай шароитда бундай чақириқларга биргаликда қарши туриш, нацизмнинг қайта тикланиши, шунингдек, экстремистик ғояларнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш учун ягона фронт бўлиб ҳаракат қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир”, деган Краснов.
У, шунингдек, қозоғистонлик ҳамкасбидан қўллаб-қувватлашини кутаётганини урғулаган.
“Бу масалада сизнинг қўллаб-қувватлашингизга чин дилдан ишонаман ва бизнинг экспертларимиз экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш учун июль ойида Нур-Султонга келади”, деган Краснов.
У Украинадаги воқеаларга ҳам тўхталиб, ғарблик ҳамкасблари Россиянинг махсус ҳарбий амалиёти сабаблари ва боришини бир ёқлама талқин қилиб, Киев маъмуриятининг тўлиқ кўмагида 8 йил давомида нео-таъсир ва қирғинга учраган минглаб русийзабонларнинг азоб-уқубатларига эътибор бермаганидан афсусда эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) ни тан олмаслиги ва уларни квази-давлатлар деб ҳисоблашини маълум қилганди. Тўқаев халқларнинг ўз давлатига бўлган ҳуқуқи ва мавжуд давлат чегараларидан ажралиб чиқиш истаги дунёнинг бўлинишига олиб келишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь