Қозоғистонда ноодатий “модалар шоуси” бўлиб ўтди (фоторепортаж)
Олам
−
03 Май 2022
11589Кеча, 2 май куни кечаси Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри Панфилов кўчасида ноодатий “мода шоуси” бўлиб ўтди. Шоу давомида бир неча ёшлар чиқиндилардан тайёрланган ғалати либосларда пиёдалар кўчаси бўйлаб сайр қилган. Бу ҳақда “Nur” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, шоу иштирокчиларидан баъзиларининг кийимлари эски қоғоз ва ҳатто пластик қоплардан тикилган.
Қизлардан бири Кўктўбе телеминораси тасвирланган костюм кийиб, бўйнига нафас олиш аппаратини осиб олган.
Яна бир “модель” асосан пушти рангдан ташкил топган кийим кийган. Умуман олганда, у қушга, шу жумладан нозик силуэтга ўхшаган, афтидан, фламинго рамзи сифатида кийинган.
Қолган костюмлар ҳам одамларни ҳайратда қолдирган. Уларни яратиш учун қайта ишланган материаллар, кераксиз нарсалар, шиша қопқоқлари, эски зажигалкалар ва бошқа чиқиндилар ишлатилгани кўриниб турибди.
Ўзига хос “мода шоуси”нинг ташкилотчиси ва ташаббускори ким эканлиги номаълум. Бундай спектакл Олма-ота шаҳрида биринчи марта бўлиб ўтган ва аниқ қандайдир яширин маънога эга.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15