Қозоғистонда Назарбоев шарафига танга зарб қилинади

Олам

image

Қозоғистон Миллий банки мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев тасвирланган коллекцион тангаларни муомалага чиқаради. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар берилган.

Булар “Ажойиб воқеалар ва одамлар” туркумидаги 1000 тенге (2,4 доллар) номиналдаги “Qazaqstannyn Astanasy – Nur-Sultan” кумуш тангаларидир. Уларнинг жами тиражи 1000 донани ташкил қилади.

Танганинг тескари томонида Қозоғистон байроғи, “Нур-Султон” ёзуви, давлат раҳбарининг қароргоҳи “Акорда” ва пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари – Байтерек ёдгорлиги, Остона Опера биноси, Миллий павильон, Хон-Шатир савдо-кўнгилочар маркази тасвирланган. Олтин компонент Назарбоевни профилда тасвирлайди.

Танганинг олд томонида Нуржол бульвари ва “1000 тенге” ёзувини кўриш мумкин. Олтин қисмда Қозоғистон герби тасвирланган.

Тангалар Қозоғистон зарбхонасида оғирлиги 46,2 грамм бўлган 925/1000 кумушдан, вазни 16 г бўлган 999/1000 ингичка олтиндан ишланган.

“Ажойиб воқеалар ва одамлар” туркумига шоир ва ўқитувчи Абай Кўнонбоев ва Қозоғистон ССР халқ ёзувчиси Жубан Молдагалиев тасвирлари туширилган тангалар ҳам киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг