Қозоғистонда ичида болалар бўлган машинада тамаки чекиш тақиқланди
Олам
−
13 Май 2020
7379Қозоғистон Республикасида ичида болалар бор машинада тамаки чекиш тақиқланди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни zakon.kz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, депутатлар иккинчи ўқишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига чекишни олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқулладилар.
Ўзгартиришлар вояга этмаганлар бўлган автомобилларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади. Ушбу қонунбузарлик учун 10 ойлик ҳисоблаш индекси ва такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 20 ойлик ҳисоблаш индекси миқдорида маъмурий жарима белгиланади.
Ўзгартиришлар, шунингдек, 21 ёшга тўлмаганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь