Қозоғистонда амалдорларнинг маоши беш йилга музлатилди
Олам
−
11 Январь 2022
9041Қозоғистонда вазир, депутат ва ҳокимларнинг маоши беш йилгача оширилмайди. Бу ҳақда бугун, 11 январь куни Қозоғистон Президенти ва Хавфсизлик кенгаши раиси Қосим-Жўмарт Тўқаев парламентда йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Ҳукумат аъзолари, депутатлар, вилоят ҳокимлари ва ўринбосарларининг маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилиниши керак, деб ҳисоблайман”, деди Тўқаев.
Президент бу қарорни амалдорларнинг маоши “жуда етарли” эканлиги билан асослади. Шунингдек, Тўқаевнинг сўзларига кўра, давлат органлари раҳбарлари халқ билан қандай мулоқот қилишни билмайди.
“Ҳукумат аъзолари мунтазам равишда ҳудудларга бориши, ҳокимлар эса аҳоли билан учрашувлар ташкил этиши керак” деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 11 январь куни парламентда йўллаган видеомурожаатида Коллевтик хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари қачон мамлакатни тарк этишига аниқлик киритган эди. Тўқаевга кўра, КХШТ контингентини Қозоғистондан олиб чиқиш икки кундан кейин бошланади.
LiveБарчаси