Қозоғистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

World

image

27 март куни Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилоятида мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида 13 нафар одам бўлган.

Вертолёт ерга қулаб тушгач, буткул ёниб кетган. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқ эмас. 

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг маълум қилишича, экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган. Вертолёт ҳарбий ўқув доирасида Оқтоу-Чимкент йўналиши бўйлаб учаётган бўлган.

Ҳалокат сабабини ўрганиш мақсадида махсус комиссия ташкил этилган.


Author

Tags

Rate Count

37

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends