Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги қарийб 3750 фуқаро Ватанга қайтарилди
Жамият
−
10 Июль 2020
8347Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Жибек жоли” — “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти орқали 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, 1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда “Жибек жоли” — “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтган.
“Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан юртдошларимизни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди”, дейилганди шунда хабарда.
Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июль куни мамлакат фуқароларининг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 8 июль куни кечқурун ва 9 июль куни “Жибек жоли” — “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўтказилди.
“Ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
LiveБарчаси