Қозоғистон Россияга танклар ўтказилиши ҳақидаги сохта хабарларни рад этди (видео)
World
−
09 December 2022 5932 1 minute
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россияга танклар ўтказилиши ҳақида аввал тарқалган сохта маълумотларни инкор қилди. Бу ҳақда Республика Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги кўмагида яратилган “Stopfake.kz” портали хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Олмаота вокзалидаги темир йўл рельсларида жанговар машиналар тургани акс этган видео пайдо бўлган.
“Ижтимоий тармоқларда Олмаота темир йўл вокзалидан зирҳли техникалар олиб ўтилаётгани акс этган видео эълон қилинганлиги ҳақида маълум қиламизки, зирҳли машиналар капитал таъмирдан сўнг Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмларига кейинги эксплуатация қилиш учун жўнатилган”, дейилади хабарда.
Соҳиба Комиловна
Live
All