Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
06 январ 2023 4720 1 дақиқа
Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида Cobalt ва Nexia-2 иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Икки киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 4Р-176 Нукус-Чимбой-Тахтакўпир автомобиль йўлининг 22−23 км оралиғида Cobalt йўлнинг қарама қарши томонига ўтиб кетиб, Nexia-2 билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Nexia-2 йўловчиси ва Cobalt ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Кегейли тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр