Қорақалпоғистонда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади

Жамият 5186
image
-

Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 21 сентябрь куни ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

Қайд этилишича, уларнинг қўлида ўзининг бюджети бўлади. Ҳоким ёрдамчилари маҳаллага бириктирилган солиқ, банк, йўл ва бошқа идоралар ходимлари билан бирга ишлайди.

Ушбу лавозим эгалари солиқ, банк, иқтисодиёт, инвестиция, молия идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва фидойи ёшлар орасидан танланади. Улар янги тизим бўйича ишлашга ўқитилади ва ишининг натижасига қараб яхши ойлик тўланади. 2-3 йил маҳаллада ишлаб, яхши натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини, келгусида ҳоким ва вазир лавозимларига қўйилади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 2.9
t
×