“Қорабоғ – Озарбайжон”. Алиев Бакудаги Ғалаба паркига борди

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 12 апрель куни Бакудаги “War Trophy Park”нинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, дастлаб, паркда намойиш этилаётган ҳарбий техника ҳақида давлат раҳбарига маълумот берилган.

“Таъкидлаш жоизки, Ватан урушидаги халқимизнинг ажойиб қаҳрамонлиги ва тарихий ғалабасини намойиш этиш, шаҳидларимизнинг муборак хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президентимиз – ғолиб Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони Илҳом Алиев Бакуда Ватан уруши ёдгорлик мажмуаси ва Ғалаба музейини яратиш тўғрисидаги буйруқни имзолади ҳамда Ҳарбий боғнинг совринларини яратиш ташаббусини илгари сурди”, дейилади хабарда.

Яратилиши шу йилнинг январь ойида бошланган, 5 гектар майдонни ўз ичига олган боғ пойтахтнинг Хатай туманида жойлашган. Паркдаги экспонатлар орасида “Қорабоғ – Озарбайжон!” шиорини акс эттирувчи Қуролли Кучлар томонидан озод қилинган ҳудудларда арманлар томонидан трофи сифатида олинган 2 мингдан ортиқ автомашиналарнинг давлат рақамларидан иборат композиция, шунингдек экспонатлар мавжуд. 

“Шунингдек, экспонатлар Арманистоннинг уруш жиноятлари, шу жумладан жанговар зонадан узоқроқ жойлашган ҳудудларимизга йўлланган ракета зарбалари, тинч аҳолини ўлдириш ва яралаш, Озарбайжон ҳудудида душман томонидан отилган “Искандер-М” ракетаси қолдиқлари ҳақида ҳикоя қилади”, дейилади хабарда.

Уруш “эсдаликлари” парки билан танишганидан сўнг, Президент Илҳом Алиев мукофотланган ҳарбий хизматчилар билан учрашган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made