Қора седана — иммунитетни мустаҳкамлайди

Фойдали

image

Седана кўплаб шифобахш хусусиятларга эга. Унинг таркибида организмнинг зарарли таъсирларига қарши курашиш, соғлиқни мустаҳкамлаш каби ҳусусиятлари мавжуд. Бундай кенг қамровли таъсири учун, қора седана кўп касалликларни профлактикаси ва даволанишида қўлланилади. Седана жигар, ичак, ўт қопи ва меъда касалликларида ёрдам беради.
 
Седанадан бугунги кунда фармасевтика ва косметикада дори препаратлари ва фойдали мазлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Седананинг фойдали ҳусусиятларини:

•  Иммунитетни мустаҳкамлайди.
•  Шамоллаш ва яллиғланишни олади.
•  Кўплаб вирус, бактериялар ҳамда замбуруғларни йўқотади.
•  Регенерация жараёнини кучайтиради, ёшликни узайтиради, эркин радикаллардан организмни ҳимоя қилади.
•  Фикрлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, стресслардан халос қилади ва кўтаринки кайфият беради.
•  Оғриқ қолдириш ва спазмолитик эффектга эга.
•  Жигарни ҳимоя қилади, унга тикланишга ёрдам беради.
•  Ичак паразитларини ҳайдайди.
•  Ўт ажралишини рағбатлантиради.
•  Ишчанлик қобилиятини оширади.
•  Ошқозонинг кислоталилигини камайтиради, ҳазм қилишни яхшилайди.
•  Қон босимини гипертониянинг илк босқичларида самарали туширади.
•  Саратон ҳосилаларини ўсишини секинлаштиради, уларни пайдо бўлишини олдини олади.
•  Сочларни қайта тикланишига ёрдам беради.
•  Аёлларда сутни кўпайтиради.
•  Организмдан токсинларни чиқаради.

Қон босимини тушириш учун. Зиравор уруғларини кукун ҳолатига келтиринг, ҳосил бўлган унни бир стакан қайнаган сув ёрдамида аралаштиринг. Ушбу воситани эрталаб нонуштадан олдин ичинг.

Тиш оғриғида. Кукун ҳолатидаги уруғни зайтун ёғи билан пастасимон қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Сўнгра уни тишингизга суртинг.
Буйрак ва ўт қопида тошлар бўлса. Ҳар куни майдаланган уруғларни ва асални аралаштириб истеъмол қилинг.

Томоқ оғриғида. Бир қошиқ майдаланган седана ва бир стакан қайнатилган сувдан тайёрланган дамлама билан томоқни чайиш тавсия этилади.
Уйқусизликда. Бир стакан илиқ сутда чой қошиқ асални эритиб, унга асалга тенг миқдорда майдаланган уруғдан қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани кечки овқатдан бир оз олдин ичинг.

Терининг юқори қавати касалликларида. Қора седана ёғини шикастланган жойларга ҳар куни суртинг.

Шамоллашда. Ўсимликнинг майдаланган уруғларини ўртача катталикда идишга солингда, устини ёпиб 10 дақиқа қайнатинг. Кейин қопқоқни очиб, бошни сочиқ билан ёпиб идишдан чиқаётган буғлардан 10 дақиқа нафас олинг.

Агар сиз тавсия этилган дозадан ошмасангиз, қора седана ҳеч қандай зарар етказмайди. Кўп миқдорда бўлса ичак ва ошқозонга ножўя таъсир қилиши мумкин.

Бу ўсимликдан фойдаланишда гипотониядан азоб чекаётганлар эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак. Ундан бутунлай ҳомиладор аёллар фойдаланмаслиги керак, чунки у бачадон қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг