Қор ва қуруқ совуқ. Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда бир ҳафта мобайнида кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистонда кундузги об-ҳаво шароитини Урал устида жойлашган кучли совуқ антициклон периферияси белгилайди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Сурхондарё вилоятида, кечга томон эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлиши сақланиб туради ва 0-5 даража илиқни ташкил этади.  

Маълум қилинишича, эртага, 8 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

9 декабрь куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради.

10-11 декабрь кунларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

3137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг