Қонун бузилиш аломатлари бор – Аксилмонополия ёғ нархи устидан назоратни кучайтирди

Жамият 4707
image

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хабар беришича, пахта ёғи нархининг ошишига асосий сабаб бу ёғ ишлаб чиқарувчи давлатлардаги кунгабоқар ёғи нархининг кўтарилишидир. Лекин, олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи объектлар томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг бузилиш аломатлари борлиги аниқланган. 

Хусусан, қўмитада ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан товар бозорида ўзаро рақобатчи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ўртасида келишиб олинган ҳаракатлар ва келишувлар бор ёки йўқлигини аниқлаштирилмоқда. 

  • Келишувлар аниқланган ҳолда уни орқасидан сунъий равишда нархларни белгилашга ёки сақлаб туришга;
  • ишлаб чиқариш устидан, маҳсулот сотиш бозорлари устидан назорат ўрнатишга;
  • таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга қаратилган ҳаракатлар мавжудлигини аниқлаш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан чуқур таҳлил ўтказиляпти.

Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархларининг ўсишини олдини олиш учун битта харидор томонидан пахта ёғини 3 тоннадан кўп бўлмаган миқдорда товар ва хом ашё биржасида сотиб олиш ҳажмини чеклади.

Рақобатга зид бўлган ҳаракатлар аниқланган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси компания ва шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳамма зарур чораларни кўришини маълум қилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 181
Рейтинг: 2.9
t
×