Қонун билан ислоҳ қилинган Вазирлар Маҳкамаси: унда нималар ўзгаради?
Жамият
−
11 Декабрь 2019
3828Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
50 моддадан иборат ушбу қонунда Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилди.
Шунингдек, Қонунга Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқни амалга ошириш тартиби алоҳида модда сифатида киритилди.
Қонун билан Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти ва Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги масалаларига оид нормалар киритилди.
Шу билан бирга, Қонунга Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид алоҳида боб киритилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь