“Қонли Ой” тутилиши қачон содир бўлади?

Бу қизиқ

image

Кеча, 4 март куни “қонли Ой” тутилишининг тахминий санаси 2025 йилнинг март ойи экани маълум қилинди. Бу ҳақда “Live Science” хабар берди.

Жорий йилнинг тахминан 13-14 март кунлари Ерда тўлиқ Ой тутилиши кузатилади. Бу 2022 йилдан кейинги илк тўлиқ Ой тутилиши бўлиб, ушбу жараён давомида Ой юзаси қизғиш тусга кириб, “қонли Ой” ҳодисаси юзага келади. Тутилиш умумий ҳисобда олти соат, тўлиқ фаза бўйича эса 65 дақиқа давом этади.

Қайд этилишича, тутилишнинг энг яхши кўринадиган жойлари Шимолий ва Жанубий Америка бўлади. Европанинг баъзи ҳудудлари Ой ботишида қисқа муддатга, Шарқий Осиё эса Ой чиқишида ушбу жараённи қисман кузатиши мумкин. Тутилишнинг энг муҳим нуқтаси Тинч океани ҳудудида жойлашган бўлса-да, Америка қитъасининг аҳолиси ҳодисани тўлиқ томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Европа, Африка ва Шарқий Осиё минтақаларида эса Ой тутилишини қисман кузатиш мумкин.

Маълумот учун, Ой тутилиши пайтида унинг қизғиш тусга кириши ёруғлик тарқалиш жараёни билан боғлиқ. Хусусан, энг кичик заррачалар ёруғликнинг тўлқин узунлигидан тахминан ўн баробар кичик бўлса, улар қисқа тўлқинли ёруғликни (масалан, кўк рангни) кучлироқ тарқатади. Тўлиқ Ой тутилиши вақтида Қуёш, Ер ва Ой тўғри чизиқ бўйлаб жойлашади, шунда Ер Қуёш нурларини Ойгача етиб боришига тўсқинлик қилади. Бироқ, Қуёш нурлари Ер атмосфераси чеккалари орқали ўтиб, Ойга етиб боради. Шу жараёнда атмосферадаги заррачалар қисқа тўлқинли (кўк) ёруғликни тарқатиб юборади ва фақат узун тўлқинли (тўқ, сариқ ва қизил) ёруғлик Ой юзасига етиб боради. Натижада, Ой қизғиш тус олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Blue Ghost космик кемаси Ойга муваффақиятли қўнганди ва Ерга биринчи фотосуратларни юборганди.  Фотосуратлардан бирида Ойда Қуёш чиқиши акс этган. Бу муваффақиятли қўниш тарихда иккинчи хусусий компания томонидан амалга оширилган Ой миссияси бўлиб, аввалгилардан фарқли равишда илк бор тўғри ҳолатда қўнишга муваффақ бўлган.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қонли Ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар