Қодиров Чечен бўлинмалари Донецкка қайта жойлаштирилишини эълон қилди
Олам
−
31 Май 2023
5944Чечен бўлинмалари Донецкка кучларни қайта жойлаштириш бўйича янги буйруқ олди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Дўстлар, чечен бўлинмалари ўз кучларини қайта жойлаштириш бўйича янги буйруқ олди. (Тан олинмаган) Донецк Халқ Республикаси ҳудудлари жавобгарлик ҳудудига айланмоқда. Буйруққа кўра, чечен бўлинмалари жангчилари фаол жанговар ҳаракатларни бошлашлари ва бир қисмини озод қилишлари керак. Аммо бир неча кундан бери биринчи босқич давом этмоқда – қўмондонлик бўлинмалари штаб-квартираси аҳоли пунктларини кўтариш ва озод қилиш бўйича режаларни ишлаб чиқмоқда, янги разведка маълумотлари кутилмоқда”, деб ёзган Қодиров.
Унинг таъкидлашича, Давлат Думаси депутати Адам Делимхонов масъулият доирасига Маринский йўналишини ўз ичига олган қўмондонлар билан учрашган. Қодировнинг сўзларига кўра, бу ерда “Ахмат” махсус бўлинмаси ва “Север-Ахмат” полкининг кучлари жойлаштирилган, уларга қўмондонликни “Ахмат” махсус бўлинмаси қўмондони Апти Алаудинов ўз зиммасига олади.
“Шу кунларда Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг фаол кўмагида жанговар бўлинмалар ҳужум ҳаракатларига тайёрланмоқда”, деди Чеченистон етакчиси.
Унинг таъкидлашича, Мудофаа вазирлигининг бошқа “Ахмат” бўлинмалари ва Россия гвардиясининг Запорожье ва Херсон вилоятлари ўртасидаги алоқа чизиғининг муқобил участкаларида жойлашган бўлинмалари ҳам худди шундай буйруқни ҳужумни бошлаш учун олган. Шунингдек, у тактик ўқув тадбирлари, қўмондонлар ва жангчилар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, жойлашувни ўрганиш ва душман кучларини жойлаштириш бўйича тадбирлар ўтказилганини қайд этди.
Бундан ташқари, Қодиров “Ахмат” бўлинмаларининг ҳужуми бошланганини эълон қилди.
“Биз кутишдан чарчадик. Сатанистлар ўзларининг муносиб жазоларини олади”, дея хулоса қилган у.
LiveБарчаси