Қодиров Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодасига Путиннинг хабарини етказди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хизмат сафари давомида Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳён билан учрашди ва унга Россия Президенти Владимир Путиннинг оғзаки хабарини етказди. Бу ҳақда у “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қодировнинг сўзларига кўра, Россия раҳбари Россия-Амирликлар муносабатларининг самарали ва кўп қиррали хусусиятини мамнуният билан қайд этган. Шунингдек, у шахсий ҳимоя воситаларини Шимолий Кавказ Республикалари аҳолисига ўтказиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Путин Амирлик мутахассислари томонидан ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичидан сўнг Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини БААга етказиб беришни ташкил қилишга тайёрлигини эълон қилган. Мамлакат жорий йилнинг 21 январь куни Россия дори воситасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади.

Қодировнинг қўшимча қилишича, Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда Амирликлар ва Чеченистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Томонлар уни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қизиқиш билдирган. Чеченистон раҳбари шунингдек, валиаҳд шаҳзодага меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг