Қизининг исм-фамилиясини ўзгартирмоқчи бўлган самарқандлик “қимматга тушди”
3-саҳифа
−
16 Март 2023
18283Самарқанд вилоятида 1000 АҚШ доллари эвазига танишининг қизини исм-фамилиясини ўзгартириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, самарқандлик фуқаро қизини Америка Қўшма Штатларига юбориш учун унинг фамилияси ва исмини ўзгартирмоқчи бўлиб ўзига олдиндан таниш бўлган З.Д.га мурожаат қилган. З.Д. мазкур масалани ҳал қилишда уларга О. исмли ҳамкасби ҳам ёрдам беришини айтган.
Шундан сўнг, ушбу фуқаро З.Д. қизнинг отасини розилигисиз фамилияси ва исмини ўзгартириш масаласини О. билан биргаликда ўзларининг танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ҳал қилиб беришини айтган. Бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.
Жорий йилнинг 10 март куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, З.Д. ва О.лар ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь