Қишлоқ хўжалигида 100 килограммдан ошмайдиган дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 721-сон қарорида белгиланди.

Хусусан, эндиликда дронларнинг максимал учиш вазни 25 кг дан кўп бўлмаслиги керак, бундан қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирлари учун мўлжалланган учувчисиз учиш қурилмалари мустасно, уларнинг учиш вазни 100 кг дан ошмаслиги керак.

Шунингдек, Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди янги таҳрирда баён этилди, унга асосан ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади.

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, нобудгарчиликлар миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг