Қишки таътил узайгани учун ўқитувчиларнинг маоши камаядими?
Жамият
−
10 Январь 2022
14898Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида ва олий таълим муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 7 январида коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланган. Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар сони яна ортган. Хусусан, кеча, 9 январь куни 389 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами касалланганлар сони 200730 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь