Қишда ҳарорат қандай бўлади? Ўзгидромет прогнозларни эълон қилди

Жамият

image

Келаётган қиш фасли меъёрий ва меъёрдан бироз юқори ҳарорат фонида ўтиши, мавсумда ёғингарчилик бўйича меъёрдан кам ёғин кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.  

Қайд этилишича, яқинлашаётган қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг совуқ даври учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлар атрофида ва ундан бироз юқори ҳамда ёғингарчилик тақчиллиги билан ўтиши кутилмоқда.

Келаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача, шимолда эса 15-20 даражагача совуқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага паст ҳисобланади.

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, охирги энг иссиқ қиш мавсуми 2015-2016 йилларда бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6 даражага юқори бўлган. Охирги 20 йилликда энг совуқ қиш эса 2011-2012 йилнинг қиш ойлари ўртача ҳарорати меъёрий кўрсаткичлардан 3-4 даража паст келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5535

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг