Қиш мавсумида юз терисини қандай парваришлаш лозим? 

Фойдали

image

Қиш мавсумида инсоннинг юз териси кўплаб синовларга дуч келади. 

Уйдаги иссиқ ва жуда қуруқ ҳаво юз терисининг қуруқлашишига сабаб бўлади. 

Кўчадаги совуқ ҳаво эса юз терисида қон айланишини сусайтиради ва ёғ ҳосил бўлишини камайтиради, бу терининг сувсизланишига, хиралашишига ва эластиклигини йўқотишига олиб келади. 

Шуни эсда тутиш керакки, тери ҳам ташқи, ҳам ички томондан парваришга муҳтож. 

Ички парвариш мувозанатли овқатланиш тартибини назарда тутади, жумладан, сув ичиш, тўғри овқатланиш, профилактик дозаларда D витаминини қабул қилиш. 

Ташқи парваришда эса, мунтазам равишда терига эътибор қаратиш ва тозаловчи воситалардан кўпроқ фойдаланиш керак. Масалан, мавсумга мос келадиган намловчи воситани танлаш зарур. 

Ҳозирги мавсумда скраб ва пилингдан воз кечиш лозим, улар терида ортиқча безовталик уйғотади.


Мақола муаллифи

Теглар

юз териси

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар