Қиш келяпти: Қозоғистонда биринчи қор ёғди (видео)

Олам 13610
image

Бугун, 27 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда биринчи қор ёғди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда

Ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарларга кўра, маҳаллий аҳолининг катта қисми учун бундай об-ҳаво шароити кутилмаган воқеалик бўлган. Маҳаллий ҳайдовчилар автомобиль ғилдиракларини қишкисига алмаштиришга ҳам улгурмаган.  

Маълум бўлишича, бугун Россиянинг Новосибирск шаҳрига ҳам биринчи қор ёққан. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сентябрь ойи охири ва октябри ойи бошида ҳаво ҳароратининг нисбатан пасайиши кутилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 434
Рейтинг: 3
t
×