Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
15 Ноябрь
2869Қирғизистонда Дин ишлари бўйича давлат комиссияси бир қатор қонун ҳужжатларига депутатлар ва сиёсий партияларга оид ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Тегишли қарор лойиҳаси “Koomtalkuu.kg” порталида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Қайд этилишича, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ва республика ҳудудида қуйидаги тақиқларни киритиш таклиф этилмоқда:
Шунингдек, сайловолди ташвиқоти вақтида ва партия номидан диний мавзудаги ҳар қандай маълумот ва тасвирлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, диний фаолият субъектлари томонидан сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштиришни тақиқлаш илгари сурилмоқда.
Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси, шунингдек, Жоқорғи Кенеш ва маҳаллий кенгашлар депутатларига депутатлик ваколатларини диний фаолият билан бирлаштиришни тақиқлаш таклиф этилди. Дин арбобларининг парламент ва маҳаллий кенгашлар депутати этиб сайланиши ҳам бекор қилиниши мумкин.
Ўзгартиришлар шунингдек, қуйидаги шахслар учун жарима солишга ҳам тегишли:
Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси ўз қарори лойиҳасининг асосли ҳужжатида мазкур ташаббуснинг мақсади “диний соҳадаги давлат сиёсатининг изчиллигини таъминлаш ва қонунчилик базасини такомиллаштириш” эканлиги қайд этилган.
LiveБарчаси