Қирғизистонда баъзи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти тақиқланди

World

image

Қирғизистондан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу чеклов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини реэкспорт ва транзит қилиш, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан юборилаётган инсонпарварлик ёрдамига таъсир қилмайди.
Вазирликка кўра, эндиликда қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилиш тақиқланади:

  • ем-хашак (ўт, сомон, кепак ва дон еми);
  • арпа;
  • гуруч;
  • жўхори.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан вақтинчалик тақиқнинг киритилиши сабаблари кўрсатилмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends