Қирғизистонда 3 нафар депутатликка номзод ҳибсга олинди    

Олам

image

Қирғизистонда махсус хизматлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган депутатликка уч нафар номзодни қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 28 ноябрь куни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов маълум қилди.

“Уларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келади, ҳозирда ушбу факт бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Имонқулов.

Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, “номзодларни бузғунчи ҳаракатларга ундаганлар” ҳам жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлаган. 

“Менимча, бу ёшларнинг ақли бунга етмасди, балки уларнинг ортида ташкилотчи бордир, мафкуравий жиҳатдан кимдир ҳал қилган бўлса керак, ҳозир бу одамларни аниқлаш, уларни “тоза сув”га олиб чиқиш вазифаси турибди”, дейди Имонқулов.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинган. Уларнинг орасида депутатлар ва собиқ амалдорлар борлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг