Қирғизистонда 3 эгизакни дунёга келтирган аёлга 3 хонали уй берилди
Олам
−
13 Сентябрь 5970 1 дақиқа
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўш вилоятининг Олой туманида яшовчи аёлга 3 эгизак дунёга келтиргани учун 3 хонали уй совға қилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли Нуржамол Ботирбек қизининг шахсий уйи бўлмаган ва Қамчибек Ташиев унга 3 нафар ўғил фарзанд дунёга келтиргани учун Ўш шаҳридан уй беришга қарор қилган.
“Парламент депутати Жанар Акаев менга бу оилани қўллаб-қувватлашимни сўраб, хат ёзди. Уларнинг доимий яшаш учун уйи йўқ экан. Жанар Акаевнинг сўзини ерда қолдирмай, мана шу болалар учун мен Нуржамол қизимизга Ўш марказидан уй бермоқчиман”, дейди Қамчибек Ташиев аёлга уй калитини топширар экан.
Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари қирғизистонлик аёлларни имкон қадар кўпроқ бола туғиб, мамлакат аҳолисини кўпайтиришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 3 эгизак чақалоқ туғилганди. Дунёга келган чақалоқларнинг 2 нафари ўғил, 1 нафари эса қиз эди.
Бунёд Келдибоев