Қирғизистон чегарадаги сув омборини Ўзбекистонга бермаяпти, қайтариб оляпти – Жапаров

Олам

image

Қирғизистон Кампиробод сув омборини Ўзбекистон томонига бермаяпти, аксинча, қайтариб оляпти. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Садир Жапаров 60 йиллардан бери сув омборини Ўзбекистон томони бошқарганини эслатиб, эришилган келишув доирасида қўшма бошқарув ўрнатилаётганини қайд этган.

“Биз тўғонни 50/50 асосида биргаликда бошқарамиз. Шундай қилиб, биз сув горизонти 900 дан ошмаслигини назорат қиламиз. Эндиликда сув омборига энг яқин қишлоқларга сув чиқариш имконияти яратилди. Бунгача бундай имкониятлар йўқ эди”, дея тушунтирган Президент.

Шу билан бирга, давлат раҳбари тўғон 1965 йилда Ўзбекистон томонидан қурилгани қайд этилган архив ҳужжатларига эътибор қаратган.

“Биз бунга бир тийин ҳам сармоя киритмадик. Сув остида қолган ерлар эвазига Ўзбекистон томони 1965 йилда бизга Боткен, Ўш ва Жалолободнинг чегарадош ҳудудларида 4127 гектар ер берган”, дейди у.

Президент интервьюсида ҳозирда провокаторлар бу ерни бердик деб бақиришаётганини айтиб ўтган. 

Шунингдек, у Қирғизистон томони олган ерларга уй-жойлар қуриб, деҳқончилик сифатида фойдаланиб, ҳозир ҳам шу ерлардан фойдаланилаётганини қўшиб ўтган.

“Улар бундан сиёсат яратишиб, Кампирободни бериб қўйдик дейишяпти, гўё бугун биз бу ерларни бериб қўяпмиз. Бу бемаънилик. Биз чегарадаги келишмовчиликларга чек қўйишимиз керак!”, дея хулоса қилган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистонга жами 19 минг гектардан ортиқ ер олиб, Ўзбекистонга эса Кампиробод сув омбори акваториясидаги 4485 гектар ер берилишини маълум қилганди. Сув омборини икки давлат биргаликда бошқаришига келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг