Қирғизистон Бош вазири ўринбосари ҳам истеъфога чиқди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва қайта ишлаш саноати вазири Бақит Тўробаев лавозимидан истеъфога чиқиш учун ариза берди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди. 

Вазирлар Маҳкамаси бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқламади, унинг аппарати эса мазкур масалага изоҳ бермаяпти. 

Манбаларга кўра, истеъфо ҳақидаги ариза топширилган ва ҳозирда масала кўриб чиқилмоқда. Яқин вақт ичида Президентнинг қарори чиқиши ҳамда келишиш учун янги номзоднинг киритилиши кутилмоқда. 

Истеъфо сабаблари ҳозирча ошкор этилмаяпти. Сиёсий доираларда унинг ўрнини Эрлист Оқунбеков эгаллаши ҳақидаги гап-сўзлар кучаймоқда. 

Бақит Тўробаевнинг лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев истеъфога чиққанидан сўнг дарҳол пайдо бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бақит Тўробаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар