Қирғизистон ҳам ўз фуқароларини Яқин Шарқдан қайтаришни бошлади

World

image

Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларини Жидда шаҳридан эвакуация қилишни бошлади. Ҳозирга қадар 210 нафар қирғизистонлик ортга қайтарилди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, самолётлар Бишкек ва Ўш аэропортларига қўнган. Натижада Бишкекка 90 нафар, Ўшга эса 120 нафар қирғизистонлик фуқаро етиб келган. 

Шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўналишларда мунтазам рейсларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини билдирган. Унга кўра, парвозлар Бишкек ва Ўш шаҳарларига ҳафтасига бир неча маротаба амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Яқин Шарқ давлатларидан қарийб минг нафар фуқаросини мамлакатга қайтарганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends